hourglass_full Your download should start automatically in a few seconds...

Download Қуръон – қалблар шифоси_Latest Version.apk from Apk-Dl Server

Thank you for using Apk-Dl.com to download the apk file (Қуръон – қалблар шифоси_Latest Version.apk),

If the download doesn't start automatically in a few seconds, please click here to access the download URL directly.

Note: Download and save the apk file to your Android Phone's SD card and install it manually onto the Android device.

Description

Инсонни энг гўзал суратда яратган, уни имон неъмати биланшарафлаган, Қуръони каримни башарият учун саодат манбаи қилиб нозилэтган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз! АллоҳнингКитобини бизларга омонат билан етказган, ҳаѐтга татбиқ этибкўрсатиб берган, хулқлари Қуръон Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафоҳазратларига, у зот оила аъзоларига, саҳобаларига салавотлар,саломлар йўллаймиз! Шикаста дилларнинг моҳир табиби Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинглар! Инсон танасида бирпарча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади.Агар бузилса, тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, уқалбдир”, деганлар 1 . Қалб танадаги ҳар бир аъзонинг ишинибошқариб туради. Қалби соғлом одамнинг ҳамма аъзоси саломат бўлади.Дили пок банданинг қилаѐтган иши ҳам тўғри бўлади. Кўнгли тоза,нияти холис инсонларни Яратганнинг Ўзи қўллайди, турлишикаст-балолардан асрайди. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:“Аллоҳ сизларнинг (ташқи) кўринишингизга ҳам, бойликларингизга ҳамқарамайди, қалбингизга, амалингизга қарайди 2 ”. Одатда, бизодамлар кўзи тушадиган жойларни чиннидек тоза тутишга ҳаракатқиламиз. Бу яхши албатта. Лекин Аллоҳнинг назари тушадиган қалбимизпоклигига кўпинча бепарво бўламиз. Ваҳоланки Қуръонда шундайдейилган: “У кунда на мол-давлат, на бола-чақа фойда беради. МагарАллоҳ ҳузурига салим – тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойдаберади 3 )”. Охиратда бандага қалбидаги имони, тириклик чоғидақилган солиҳ амаллари наф келтиради. Кўнгли тоза инсон қиѐмат кунинажот топади, Аллоҳ розилигига эришади. Дунѐда ҳам, охиратда ҳамбахтли бўлиш учун қалбни поклаш керак. Уламолар руҳий тарбиягабот-бот урғу беришларининг сабаби шунда. Қуръон том маънода шифоманбаидир. Бу мўъжизавий Калом эътиқодимизни тўғрилайди, қалбимизнинурга тўлдиради, дилимизни равшан қилади, тасаввуримизни бойитади,дунѐқарашимизни кенгайтиради. Қуръон тиловати билан хонадонимизгафайз киради, умримиз баракали бўлади. Бир сўз билан айтганда,Аллоҳнинг мўъжизавий Каломи бизни икки дунѐ саодатига бошлайди.“Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта нашрида руҳий тарбияга,қалбни поклашга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Қуръон ўқиш,ѐдлаш, эшитиш хосияти билан боғлиқ маълумотлар ҳам келтирилди.Қуръони карим суралари фазилати ҳақида ҳам имкон қадар тўхталибўтилди 5 . Ушбу ожизона ҳаракатларимизни мўмин-мусулмонлар учунфойдали қилишини, саҳву хатоларини кечириб, фазли ила ҳусни қабулэтишини Аллоҳ таолодан сўраймиз! Зиѐвуддин Раҳим 1 Бухорий, Муслим,Доримий бу ҳадисни Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоятқилган. 2 Муслим, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон – Абу Ҳурайрарозияллоҳу анҳудан – марфу тарзда ривоят қилган. 3 Шуаро сураси,88-89-оятлар. 4 Исро сураси, 82-оят. 5 Шу ўринда “Қуръон – қалбларшифоси” китобининг ѐзилиш тарихи ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсак:2004 йилда имом Нававийнинг “Тибѐн” номли машҳур китоби асосида“Қуръони карим фазилати ва одоблари” рисоласи тайѐрланганди.2011-2012-йилларда мазкур рисола қайта ишланиб, китоб номи ҳамўзгарди: “Қуръон – қалблар шифоси”. Китоб нашр этилганидан кейинбилдирилган фикр-мулоҳазалар ҳисобга олиниб, 2014-2016-йиллардакитоб яна бир бор қайта кўриб чиқилди, керакли маълумотлар билантўлдирилди.